Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Конституциямиз оила манфаатларини таъминлашга хизмат қилади


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституция қабул қилинганига ҳам 24 йил тўлади. Асосий Қонунимиз ўтган қисқа давр мобайнида янги демократик ўзбек давлатчилигини шакллантириш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг қонуний замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 1.jpg

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 декабрь куни Сергели туманида жойлашган Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда “Конституция оила манфаатларини таъминлашга хизмат қилади” мавзусида ўтказилган тадбирда адлия бошқармаси, туман ФҲДЁ бўлими, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий даражадаги қонун сифатида давлатимизнинг мақсадини, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузумини, бошқарувнинг демократик принципларини, жамият ривожланишининг стратегик йўналишларини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлигини, маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамлаб берди. Унда халқимизнинг руҳи, ижтимоий онги ва маданияти акс эттирилиши билан бирга умуминсоний қадриятлар ва халқаро ҳуқуқнинг устунлиги эътироф этилганганли ёшларга атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, Конституциямизда оила масалалари миллий анъана ва одатларимизга мос тарзда ёрқин ифода этилганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этган.

Жумладан, Конституциянинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Конституциянинг ушбу нормаси барча фуқароларнинг оила олдидаги масъулиятини англашга, фарзандларнинг юртга содиқ инсонлар қилиб етказишга руҳлантиради.

Бош қомусимизга таянган ҳолда қабул қилинган қонунларимизда ҳам жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилани ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам асослари яратилган. Халқаро ҳуқуқий нормалар ва миллий қадриятларимизга мутаносиб бўлган бу мукаммал ҳуқуқий асослар жамият ҳаётида оила институтининг ижобий таъсирини орттириш, оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Хусусан, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Оила” Кодекси оилада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Бу ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, оила қуришнинг биринчи шарти-икки шахс ўртасида никоҳнинг қайд этилиши орқали эр-хотин тушунчаларини пайдо бўлиши, уларнинг бир-бирлари олдида ҳуқуқий манфаатлари туғилиши, оилада соғлом муҳит, бахтли болаликни вужудга келишига замин яратади.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида давлат ва жамият таянчи бўлган оилани истиқболли бўлишига ҳукуматимиз томонидан жиддий аҳамият қаратилган. Оила қуриш ниятидаги фуқаролар даставвал “Оила” Кодексининг 17-моддаси, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга амал қилишлари кўзда тутилган. Чунки никоҳланувчи шахслар турмуш қуришдан олдин бир-бирларининг соғлиғидан хабардор бўлишлари орқали, оилада соғлом фарзанд туғилиши ва соғлом муҳитни қарор топишига имкон ҳозирлайди.

1.jpgШу боис, Конституциямиз ва амалдаги мавжуд қонунлар мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, уларнинг оила қонунчилиги бўйича ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигини ошириш борасида Адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда. Бу ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари оила қурувчи ёшларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий билимларини ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг оиласи олдидаги мажбурият, вазифаларига кўникмаларини тайёрлашга хизмат қилади.

“Оила муқаддас даргоҳ”, “Оила муҳаббат қасри”, “Соғлом она-соғлом бола”, “Тиббий кўрикнинг афзаллиги, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, уларнинг салбий оқибатлари”, “Сиз турмуш қуришга тайёрмисиз?” каби мавзуларда ўтказилган тадбирлар ана шу жиҳатларни ўзига қамраб олган. Зотан, бу тадбирлардан олган билимлари уларнинг келажакда соғлом оила қуриш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом фарзанд туғилиши ва уни баркамол қилиб улғайтиришда ижобий самара бериши, шубҳасиз.