Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакат тарақиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолатидир
Конституция ҳар бир инсон, фуқаронинг ҳуқуқий хулқ- атворини белгилаб беради. Уни билмай туриб, ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди. Шу маънода, Конституцияга садоқат Ватанга ва ўз халқига садоқатдир, десак, янглишмаймиз. Мамлакатимизда Асосий Қонунни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас, албатта. Чунки, аслида ҳам, Конституция-барча қонунларнинг негизи бўлиб, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига кўра маҳаллаларда, корхона, ташкилот, муассасаларда кенг аҳолига, айниқса, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларга Конституциямизда белгиланган асосий тушунча ва тамойилларини тушунтириш бўуича режа асосида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, маданий тадбирлар ўтказиш белгиланган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, адлия бошқармаси тизимидаги ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан Қонун устуворлиги, оила мустаҳкамлиги, оилавий ажралишларни олдини олиш борасида жойларда қатор давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шу жамладан Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси етакчи мутахасиси А. Бердиев, Олмазор тумани ФХДЁ бўлими инспектори Д. Халмухамедова, Олмазор туман Тўлқин Акром жомье масжиди имом хатиби С.Сатимов, шунингдек Олмазор тумани отинойилари ва Гузарбоши, Гулзор, Зиё, Ғ.Аъзамов, Ғалаба, Гуручариқ маҳалла маслахатчиларидан иборат 60 нафар қатнашувчилари ҳамда Олмазор тумани Аёллар маслаҳат маркази рахбари Д.Таджибаева иштирокида Олмазор тумани “Хончарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг мажлислар залида ўтказилган ”Конституция - жамият тараққиётининг ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, мазмун-моҳияти, конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маҳалла фуқароларига тушунтирилди, ушбу ўтказиладиган тадбирлардан асосий мақсад Жамият тараққиётини таъминловчи асосий омилларидан бири - Қонун устуворлигидир. Чунки қонунларга оғишмай амал қилиш, уларда белгилаб қўйилган талабларни сўзсиз бажариш ижтимоий ҳаётдаги барқарорликни таъминлайди. Шу маънода Асосий Қонунимиз -Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.