Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Норма ижодкорлиги фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш” мавзусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъул ходимлари иштирокида анжуман ташкил этилди.

Унда идоравий қонун ижодкорлиги соҳасини янада такомиллаштириш, тайёрланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифати ва мазмун-моҳиятини янада бойитиш, шунингдек, қарор лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда давлат ҳисобига олиш, ушбу соҳада мавжуд муаммо ва камчиликлар билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишда давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш ҳисобланади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Жойларда ҳуқуқий экспертиза Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Анжуманда қайд этилганидек, бугунги кунда биргина маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилишга оид фаолияти юзасидан ўтказилган ўрганишлар ва мониторинг натижаларига кўра ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олишда бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланмоқда.

Сўзга чиққан соҳа мутахассислари таъкидлаганларидек, айрим ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга тўлиқ тақдим этмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Бу эса ҳужжатни қонунчилик техникаси қоидаларига зид равишда қабул қилинишига олиб келиш билан бирга қонун ҳужжатлари ўртасида келиб чиқадиган қарама-қаршилик ва турли зиддиятлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Анжуманда бу борадаги камчиликларни бартараф этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, бунда юридик хизматлар ролини оширига эътибор қаратиш, қонун иждкорлиги бўйича тегишли мутахассислар малакасини ошириш долзарб вазифа эканлиги, зеро, бу мамлакатимиздаги изчил ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда қонун ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш соҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.