Янгиликлар
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашдаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.
Бугун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда “Toshkent” телерадиоканали ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашдаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда, коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, аҳоли ўртасида шунингдек таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширилаётганлиги, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинаётганлиги ҳақида сўз борди.
Семинар давомида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоб берилди.