Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Мен ҳуқуқий ахборотдан фаол фойдаланувчиман” шиори остида тадбирлар ўтказилди.


Жорий йилнинг октябрь ойида– Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан ҳамкорликда Олий таълим ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўртасида “Мен ҳуқуқий ахборотдан фаол фойдаланувчиман” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлардан кўзланган мақсад, “Huquqiy axborot” каналининг фойдаланувчилари сонини янада кенгайтириш, айниқса, ёшларнинг ушбу каналга аъзо бўлиши орқали уларнинг ҳуқуқий ахборотдан, хусусан янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг, ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳабардорлигини янада оширишдан иборат эди.
Тадбирлар давомида, Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал эканлиги тушунтирилди.
Асосийси, тадбирлар давомида “Huquqiy axborot” каналига 3 мингга яқин талаба аъзо бўлишига эришилди.