Янгиликлар
01
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати адлия бошқармаси томонидан бугунги кунда кексалик гаштини сураётган устозларнинг ҳолидан хабар олинди
Жорий йилнинг 1 октябрь куни – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати адлия бошқармаси ҳамда туманлар адлия бўлимлари томонидан жойларда қатор тадбирлар ўтказилиб, кўплаб шогирдларни тарбиялаган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган устозларнинг ҳолидан хабар олинди. 50 йилдан ортиқ вақт давомида ёшларга ҳуқуқшунослик фанларидан илм берган 87 ёшли Абдуалиев Хабибулло Муллаберганович бугун шогирдлари ардоғида. Юридик фанлар номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист устоз Хабибулло домланинг оиласига ташриф буюрилиб, байрам билан муборакбод этилди.
Шунингдек, 50 йилдан ортиқ вақт давомида адлия тизимида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларни тарбиялаган, уларга касб сирларини ўргатган 80 ёшли Бозорбоев Якуб Санабарович ҳам байрам муносабати билан йўқланиб, адлия органларида хизмат қилаётган шогирдлари номидан байрам қутланди.