Янгиликлар
06
Бир гуруҳ ходимлар тақдирланди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Бобораимова Мавлуда Мирзакаримовна “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан, Яккасарой тумани 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси Мусаева Феруза Бобоёровна эса, Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан қонун устуворлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шунингдек адлия органлари фаолиятини ривожлантиришга қўшган муносиб хиссаси учун қуйидаги ходимлар адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар:
Хожибоев Ўткирбек Пазлидинович – ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси;
Мавлонова Шаҳноза Боймахаммат қизи – ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси;
Рахматова Чарос Омоновна – нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси;
Муллажонов Хусан Махсудович – Олмазор туман адлия бўлими бошлиғи;
Ғаниев Рўзоли Мансуржон ўғли – Яшнобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Адлия бошқармаси жамоаси ва раҳбарияти тақдирланганларни яна бир бор табриклаб, келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тилайди!