Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Мен сайловга тайёрман!” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди


Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ёшлар марказида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мен сайловга тайёрман!” мавзусида кўрик-танловнинг шаҳар босқичи ўтказилди.
Тадбирни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад - ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, қонун устуворлигини, Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, сиёсий маданиятини ошириш, сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини кучайтиришдир.
“Мен сайловга тайёрман!” мавзусида кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар диплом, қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.