Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот


Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) талабларига мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссиясининг хулосасига кўра,Мирзо Улуғбек туман БТПЖ бўлими бош юрисконсульти лавозимига Боймуродов Пирмухаммад Нурмухаммадович, Яшнобод туман БТПЖ бўлими бош юрисконсульти лавозимига Наримбетова Гаухар Парахатовна, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болаллар-ўсмирлар спорт мактаби юрисконсульти лавозимига Мударисов Ильгиз Фаридович ва Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси бош юрисконсульти лавозимига Ишанкулов Акбарали Анваржонович тайинланиши учун келишилди.
Шунингдек, тегишли комиссия хулосасига кўра, Мирзо Улуғбек туман Тиббиёт бирлашмаси юрисконсульти Боймуродов Пирмухаммад Нурмуҳаммедович, Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси ДУК юрисконсульти Турдиқулов Қобилжон Саидмуродович, “Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти” ДК юрисконсульти Ражабов Адхам Амруллоевич, Адлия вазирлиги “Инсон ва қонун” газетаси юрисконсульти Сатторов Шавкат Шокирович ва Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси юридик хизмати бош юрисконсульти Алимов Махсум Кодировични лавозимидан озод этилишига эътирозлар йўқлиги маълум қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг беш нафари:талабгор юридик хизмат ходимлари Бектемир тумани Молия бўлими юрисконсульти Гафуров Ахмаджон Райимович, “Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган” С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицейи юрисконсульти Жалилов Нодирбек Комил ўғли, Шаҳар 7-сон туғруқ комплекси юрисконсульти Пулатова Шохиста Хидиевна, Тошкент фармацевтика институти юрисконсульти Сайитов Эргашбой Хасанбоевич ва «Трансйўлкурилиш» ДУК юридик бўлим бош юрисконсульти Умаров Ҳасан Давлатбоевич аттестациядан ўтган деб топилди.
Комиссия хулосасига кўра икки нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтмаган деб топилди ва уларга аттестациядан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома бериш рад этилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйҳат рақами 2919, 2017 йил 28 август) ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйҳат рақами 2920, 2017 йил 28 август) мувофиқ ўтказилган аттестация натижасига кўра, адлия вазирининг 2019 йил 31 октябрдаги 675-шт-сон буйруғи билан 8 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Махсусйўлқурилиш” ДУК бош юрисконсульти Абдуллаев Аброржон Усмонович ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ юрисконсульти Мухамедов Нодиржон Бахадировичга “3-даражали адлия маслаҳатчиси”, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси “Махсуслаштирилган автотранспорт корхонаси” давлат муассасаси юрисконсульти Ибрагимова Диларам Вапаевнага “1-даражали юрист”,
Шайхонтохур тумани ҳокимлиги молия бўлими бош юрисконсульти Одилов Эркин Турсунович, Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўптармоқли поликлиникаси юрисконсульти Қучкарова Зулмира Жамол қизи, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сергели туман бўлими бош юрисконсульти Рахимова Насиба Джовлиевна, Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитаси Янги технологиялар илмий-ахборот маркази бош юрисконсульти Рузиев Замир Зохиржонович ва Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази бош юрисконсульти Эрназарова Умида Нозимжоновнага “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақидаги буйруқ нусҳалари тантанали равишда топширилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 8 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (кейинги ўринларда – қарор лойиҳаси деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. “Toshkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга “Янги Тошкент” кўчаси, “Янги Тошкент” тор кўчаси, “Ўқчи” кўчаси, “Заргар” кўчаси, “Хадра” кўчаси ва “Хадра” тор кўчаси номлари бериш ҳақидаги қарор лойиҳаси юзсидан ижобий хулоса берилди.

11.11.2019 йил
М.Туйчиев