Янгиликлар
25
“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида иншолар танловининг туман 1-босқичи ўтказилди
Учтепа туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2019 йил 14 октябрдаги “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси, туман ҳалқ таълим бўлими ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 октябрь куни “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида иншолар танловининг туман 1-босқичи ўтказилди.
Ушбу танловда, тумандаги 32 та умумий ўрта таълим мактабидан 62 нафар ўқувчи ва тумандаги коллежлардан 23 нафар талабалар иштирок этди.
Ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш ҳамда тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда, 1,2,3-ўринларни эгаллаган ғолиблар аниқланди ва уларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари, шу билан бирга танловда иштирок этган барча ўқувчи ҳамда амалий кўмак кўрсатган ўқитувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилиб, мазкур тадбир иштирокчилари томонидан юқори қизиқиш ва уюшқоқлик билан ўтказилиши таъминланди.
Тадбир ОАВ орқали ёритилди.