Янгиликлар
21
Учтепа туманида сайёр қабул ташкил қилинди
19 октябрда Учтепа туманида, туман адлия бўлими бошлиғи, туман ҳокими, туман прокурори ва бошқа идора раҳбарлари ҳамкорлигида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабулда 70 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўлим иш юритувига кирим қилинди.