Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Чилонзор туман “Катта Хирмонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ташкил этилди


Чилонзор туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 19 октябрь куни тумандаги “Катта Хирмонтепа” ҳамда “Катта Чилонзор ” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулларда, аҳолини доимий қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, айрим фуқароларнинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ–544-сон “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сон “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, аҳолини қийнаётган муаммолар уйма-уй юриб ўрганилди.