Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига семинар-тренинг ташкил этилди


Жорий йилнинг 17 октябрда Учтепа туман ҳокимияти биносида Чилонзор туман адлия бўлими, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида

50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир давомида, тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом, жорий йилнинг 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларлар ҳақида тушунтириш берилди.

Бундан ташқари, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида аноним сўровномалар тўлдирилди, тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.