Янгиликлар
12
Tadbirda O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Inson xuquqlari bo'yicha Vakili (OMBDUSMAN) Ulug'bek Muxammadiev ishtirok etmoqda
Жорий йил 12 октябрь куни Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Ҳуқуқий ахборот куни” флешмоб акцияси Олой бозори ҳамда Эко бозор ҳудудида ўтказилди.
Тадбирга нотариуслар, адвокатлар, давлат хизматлари маркази ходимлари, ФҲДЁ органлари ходимлари ва бошқа ташкилотлар жалб қилиниб, 200 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Иштирокчиларга ўзларининг ҳуқуқий билимларини синаб кўриш учун тест синовлари ва турли хил викториналар ташкил этилиб, яхши натижага эришганларга адлия бошқармасининг 2000 дан ортиқ эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар, аҳоли учун қизиқарли ва фойдали бўлган ҳаётий масалалар, нотариат, давлат хизматлари, интеллектуал мулк, тадбиркорлик соҳалари бўйича маълумотлар берувчи 4000 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилди.
Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари, корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳам ўтказилди.