Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик хизматлар ходимларига аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди


Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги
244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг
2019 йил 6 сентябрдаги Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг ўн уч нафари аттестациядан ўтган деб топилди. Уларга тантанали равишда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.