Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Юридик хизматлар ходимлари аттестациядан ўтказилди


Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 2019 йил 6 сентябрдаги Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг ўн уч нафари аттестациядан ўтган деб топилди.
Талабгор юридик хизмат ходимлари “Махсусйўлқурилиш” ДУҚ юрисконсульти Абдуллаев Аброржон Усмонович, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги “Ўзбек давлат цирки”давлат муассасаси юрисконсульти Абдуллаев Бахтиёр Маткаримович, Тошкент шаҳар 8-сон тўғруқ комплекси юрисконсульти Бозоров Ёшузоқ Қодирович, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи юрисконсульти Воҳидов Акмал Афсалович, Тошкент шаҳар Соғликни сақлаш бош бошқармаси “Махсуслаштирилган автотранспорт корхонаси” давлат муассасаси юрисконсульти Ибрагимова Диларам Вапаевна, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси юрисконсульти Исроилов Абдуалим Исоқович,Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўптармоқли поликлиникаси юрисконсульти Қучқарова Зулмира Жамол қизи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Манавият ва маърифат” маркази юрисконсульти Мамараҳимов Анварбек Эркинович, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим сифатини баҳолаш бўйича Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази юрисконсульти Мамажонов Бунёд Махмудович, “Яккасарой кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” ДУҚ юрисконсульти Мухамедов Нодиржон Бахадирович, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси Миллий конология маркази юрисконсульти Раҳманов Абдуллажон Нишонович, Тошкент Педиатрия тиббиёт институти кленикаси юрисконсульти Рузметов Одилбек Ганиевич ва Шаҳар тери-таносил касалликлари диспансери юрисконсульти Халматов Мурат Музаффарович аттестациядан ўтказилди.