Янгиликлар
10
Олмазор туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Чимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 10 сентябрда Олмазор туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Чимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари буйича туман адлия бўлими ходимлари томонидан хукукий тушунтиришлар берилиб, 6 та мурожаат бўлим иш юритувига қабул қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 майдаги ПФ–5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ–4307-сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-мохияти ва аҳамиятини тушунтириш буйича ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Бундан ташқари, иштирокчиларига “Huquqiy axborot” каналининг (t.me/huquqiyaxborot) қонунчиликда белгиланган маълумотларни аҳолига содда ва халқчил тилда етказиб беришга қаратилган расмий манба эканлигини тушунтирилди ҳамда уларни мазкур каналга аъзо бўлишга тарғиб этилди.