Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Юнусобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги 3-сонли ИИБ бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди


Жорий йилнинг 10 сентябрда Юнусобод туман адлия бўлими томонидан тумандаги 3-сонли ИИБ бўлимида туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги 561-сон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги 562-сон Қонунларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига “Huquqiy axborot” каналининг (t.me/huquqiyaxborot) қонунчиликда белгиланган маълумотларни аҳолига содда ва халқчил тилда етказиб беришга қаратилган расмий манба эканлигини тушунтирилди ҳамда уларни мазкур каналга аъзо бўлишга тарғиб этилди.