Янгиликлар
30
Самарали хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар тақдирланди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан бугун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси мажлислар залида бошқарма, туман адлия бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда, бошқарма бошлиғи барчани байрам билан табриклаб, иш фаолиятида самарали меҳнати учун адлия вазири ва бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.