Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мустақиллик байрами табриги!


Ҳурматли юртдошлар!

Шу кунларда бутун Ўзбекистон аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси жамоаси барча ватандошларни кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан самимий қутлайди.
Барчангизга тинчлик, осойишталик, фаровонлик тилайди ва мустақил ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб яшнаши, равнақи учун қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлишини тилайди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси жамоаси.