Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Сайёр қабуллар давом этмоқда!


Жорий йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Х. Мелиев томонидан Олмазор туманидаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицей биносида туманда яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида жами 50 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 14 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 32 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувига кирим қилинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 4 нафар фуқароларга юриш мосламаси ва тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.