Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Тошқулов томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди


Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Тошқулов томонидан Чилонзор туманидаги “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими биносида Чилонзор, Учтепа ва Сергели туманларида яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида жами 68 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 11 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 28 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувига кирим қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида 13нафар фуқароларга юриш мосламаси ва 16 нафар фуқароларга тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Тошкент шаҳридаги сайёр қабуллар давом этмоқда.
Эртага, 22 август куни соат 10-00дан 13-00гача Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролари йиғини биносида (манзил: Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 43-уй) Шайхонтоҳур тумани ҳамда 15-00дан 18-00гача Олмазор туманидаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицей биносида (манзил: Олмазор тумани, Умид кўчаси, 1А-уй) Олмазор тумани аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари учун сайёр қабул ўтказилади.
Маълумот учун телефон: +998-98-306-62-67