Янгиликлар
21
Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди
Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Тошқулов томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида яшовчи фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди.
Тадбир давомида жами 59нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 13 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувига кирим қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида 9нафар фуқароларга юриш мосламаси ва 10нафар фуқароларга тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Тошкент шаҳридаги сайёр қабуллар давом этмоқда.