Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ҳашар ўтказилди


Ҳашар инсонларга меҳр-оқибат, бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик, одамийликдан сабоқ берувчи бебаҳо тарбиявий аҳамиятга эга тадбирдир.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 15 августдаги 251-ум-сон “Ҳашар ўтказиш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Ресрубликаси Давлат маустақиллигининг 28 йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 17 август куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ҳашарга ўзгача ҳозирлик кўрилди.
Мазкур тадбир баҳона бошқарма ва унинг бўлимлари биноларининг ҳудудларида ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди.
Албатта, бу каби тадбирлар ходимларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, улар қалбида бир бирига нисбатан аҳиллик, дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан аҳамиятлидир.