Янгиликлар
25
Яккасарой туман адлия бўлими томонидан 25- сонли умумий ўрта таълим мактабда тарғибот тадбири ўтказилди
Яккасарой тумани адлия бўлими томонидан 25-мактабда туман ҳалқ таълими бўлими ходимлари ҳамда ўрта мактаблар директорлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда йиғилганларга Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмуни ҳамда меҳнат қонунчилигида белгиланган иш берувчи ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.