Янгиликлар
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорнининг мазмун- моҳияти ва аҳамиятини тиббиёт муассасалари ходимлари ва таълим муассасалари ўқитувчиларига тушунтиришга бўйича семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Жумладан, жорий йилнинг 10 июлида Чилонзор туман тиббиёт бирлашмасида, 11 июлда Сергели туманидаги 593-сон мактабгача таълим бўлимида, 12 июлда Олмазор туманидаги 17-сонли оилавий поликлиникада, 15 июлда Учтепа туман стоматология поликлиникасида, Шайхонтоҳур туман халқ таълими бўлимида, Яккасарой туман мактабгача таълим бўлимида, 16 июлда Олмазор туман тиббиёт бирлашмасида, Учтепа тумандаги 26-оилавий поликлиникада, 17 июлда Учтепа туман халқ таълими бўлимида ўтказилди.Семинарларда иштирок этган тиббиёт муассасалари ходимлари ва таълим муассасалари ўқитувчиларига ходимларнинг мажбурий меҳнатга, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига, металл чиқиндилари ва макулатура йиғишга, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб этилмаслиги тўғрисида тушунтирилди.