Янгиликлар
26
Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари топширилди
Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари топширилди
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низо (рўйҳат рақами 2919, 2017 йил 28 август) ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйҳат рақами 2920, 2017 йил 28 август) мувофиқ ўтказилган аттестация натижасига кўра, адлия вазирининг 2019 йил 19 июндаги 399-шт-сон буйруғи билан 5 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилган.
2018 йил 26 июнь куни махсус унвон-мартаба даражалари берилган махсус унвон-мартаба даражалари берилган Ободонлаштириш обектларини назорати давлат унитар корхонаси юрисконсульти Тураев Икрам Кадировичга “3-даражали адлия маслаҳатчиси”, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети юрисконсульти Ражабов Нариман Шарифбоевичга “2-даражали юрист”, Учувчилар мажмуаси давлат унитар корхонаси юрисконсульти Жумабоев Улуғбек Баходирович, Шайҳонтоҳур туман ободонлаштириш бошқармаси юрисконсульти Расулов Дурбек Равшанович ва “Uzbekistan airways technics” давлат корхонасиюридик бўлим бошлиғи Уманец Камила Валентиновнага “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақида буйруқлар тантанали равишда топширилди.