Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди


Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 2019 йил 21 июндаги Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг олти нафари аттестациядан ўтган деб топилди.

Талабгор юридик хизмат ходимлари Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси юридик бўлим бошлиғи Абдуллаев Бехзод Убайдуллаевич, Юнусобод туман ДСИ юридик хизмати бош юрисконсульти Ахмедов Абдулло Шукурович, Шайхонтоҳур туман ДСИ юридик хизмати бош юрисконсульти Курбанов Шерзод Шукурович, Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси юрисконсульти Турсунова Саодат Шавкатовна, Олмазор туман ДСИ юридик хизмати бош юрисконсульти Хайдаров Толип Мухтарович ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бош юрисконсульти Насиров Равшан Батировичлар

аттестациядан ўтказилди ва уларга тантанали равишда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.

Шунингдек, Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) талабларига мувофиқ тегишли комиссиясининг хулосасига кўра, Шайхонтохур туман маданият бўлими юрисконсульти лавозимига Мамадалиев Яҳё Мамасолиевич, Тошкент геология давлат унитар корхонаси юрисконсульти лавозимига Абдуллаев Махаммад, Тошкент шаҳар ҳокимияти Муниципал активларни бошқариш маркази юридик бўлим юрисконсульти лавозимига Каюмов Миртемир Умаралиевич ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицей юрисконсульти лавозимига Эргашева Раъно Убайдуллаевна тайинланиши учун келишилди.