Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоъме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоъме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармасига Чилонзор тумани “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоъме масжидини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаат келиб тушган.

Тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаснинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилган.

Шунга кўра, Чилонзор тумани “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоъме масжиди Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан жорий йил 14 июнь куни 158-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” номидаги жоъме масжиди 2000 аҳолини сиғдиради. Ушбу жоъме масжидининг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ислом динига эътиқод қилиш эҳтиёжини қондириш, ибодат, расм-русумларни биргаликда адо этишга имкон яратиш. Барча мусулмонлар, бошқа динларга эътиқод қилувчилар ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиганларни ҳамда барча миллатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва тотувлик тамойилларига амал қилишдан иборат.

Жоъме масжиди ўз фаолиятини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бектўпи” маҳалла фуқаролар йиғини, Сугалли ота кўчаси, 5/1-уйда амалга оширади.