Янгиликлар
14
Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди
Бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтказилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 2019 йил 10 июндаги Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг хулосасига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг етти нафари аттестациядан ўтган деб топилди.
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси юрисконсульти Жарилкаганов Махаматдин, Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси юрисконсульти Каримов Акмалжон Сайитович, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий кўргазмалар дирекцияси юрисконсульти Мамаюсупов Марс Нурмаметович, Шайхонтохур тумани Молия бўлими юрисконсульти Одилов Эркин Турсунович, Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси ДУК юридик бўлими бош мутахассиси Омонов Камолиддин Шарофиддин ўғли, Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш мухандислик коллекторлари бошқармаси ДУК юрисконсульти Уртенов Марат Азретович ва “Минерал ресурслар институти” ДУК бош юрисконсульти Чупонов Ғайрат Юсуфовичларга тантанали равишда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳномалар топширилди.
Шунингдек, Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) талабларига мувофиқ тегишли комиссиясининг хулосасига кўра, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлими бош юрисконсульти лавозимига Каримова Гулнора Хакимовна, “Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси юрисконсульти лавозимига Юлдашева Халида Умрзаковна ва Учтепа тумани мактабгача таълим бўлими юрисконсульти лавозимига Холияров Анвар Хакимович тайинланиши учун келишилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низо (рўйҳат рақами 2919, 2017 йил 28 август) ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйҳат рақами 2920, 2017 йил 28 август) мувофиқ ўтказилган аттестация натижасига кўра, адлия вазирининг 2019 йил 4 июндаги 346-шт-сон буйруғи билан 1 нафар юридик хизмат ходимига махсус унвон-мартаба даражалари берилган.
2018 йил 10 июнь куни махсус унвон-мартаба даражалари берилган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош юрисконсульти Саманов Аддуғаффор Янгибоевич адлия бошқармасига таклиф этилиб, унга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақида буйруқ тантанали равишда топширилди.