Янгиликлар
14
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан семинар ўтказилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан семинар ўтказилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг инлеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Худоярова, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари, адлия бошқармаси, мутасадди давлат бошқаруви органларининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир тафсилотлари "Тошкент", "Маҳалла", "Менинг юртим" телеканаллари томонидан тасвирга олинди.