Янгиликлар
18
Олмазор туман адлия бўлими томонидан Тошкент банк коллежида тарғибот тадбири ўтказилди
Олмазор туман адлия бўлими томонидан Тошкент банк коллежида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бугунги кунда ёшлар орасида оммалашиб бораётган зарарли дори воситаларига қулликнинг салбий оқибатлари, ушбу дори воситалари таъсирида ёшлар томонидан турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ва бунинг оқибатида маъмурий, хатто, жиноий жавобгарликка тортилаётганлиги барчани ташвишга солиши кераклиги уқтирилди.
Зарарли одатлардан воз кечиб, давлатимиз томонидан татбиқ этилаётган “Yoshlar – kelajagimiz”, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурларида кўзда тутилган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва юрт равнақига хисса қўшиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, ўқувчиларга advice.uz ҳуқуқий ахборот портали ҳамда ушбу портал орқали ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш тартиблари тушунтирилди.