Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Учтепа туман адлия бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди


Учтепа туман адлия бўлими томонидан тарғибот тадбири ўтказилди

Учтепа туман адлия бўлими томонидан 62-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар ва бошқа ходимлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилиши тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий масалалар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ишга туширилган advice.uz ҳуқуқий ахборот порталига мурожаат этиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш тартиблари тушунтирилди.