Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ҳисобга олиш тартиби


Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан манфаатдор идорлар, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳамда туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.IMG_6170.jpg

Унда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиниши, уларни рўйхатдан ўтказиш ва фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низом асосида амалиётда жорий қилинган янгиликлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Неча асрларки, юртимизда маҳалла - ўзбек ҳалқининг қадимдан шаклланиб келган ва ҳозирда ҳам ўз амалий аҳамиятини йўқотмаган ўзини ўзи бошқаришнинг муҳим институти ҳисобланади. Президентимизнинг 2013 йил 14 февралдаги “Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида ҳам маҳалла институтини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда ваколатларини кенгайтириш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда уларнинг роли ва аҳамиятини ошириш масаласи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Дастур ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 апрелида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар фаолиятини тубдан янгилаш, уларни жамиятимиз таянчига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалланинг роли ва нуфузини ошириш, ҳуқуқ ҳамда ваколатларини кенгайтириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар натижасида фуқаролар йиғинлари кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда ислоҳотларнинг таъсирчан бўғинига айланмоқда.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, юқоридаги қарор асосида эндиликда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом тасдиқланиб, Низом асосида уларни ҳисобга олиш тартиби белгиланган.IMG_6172.jpg

Мазкур Низомга мувофиқ ҳисобга олиш фуқаролар йиғини жойлашган жойдаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.

Йиғилишда сўзга чиққан Адлия вазирлигининг масъул ходимлари фуқаролар йиғинини ва фуқаролар йиғини тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш учун инспекцияга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, аризани кўриб чиқилишда қўйиладиган асосий талаблар, рад этиш учун асослар ҳамда бу борада солиқ ва статистика органларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари батафсил тушунтирилди.

Шу билан бирга, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг юқоридаги Қарорига мувофиқ 2013 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ҳудуддаги мавжуд фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини ушбу қарор талаблари асосида ҳисобга олиш ишларини якунлаш лозимлиги таъкидланди.

Ўзаро жонли мулоқотда иштирокчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини “бир дарча” тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказишнинг қулайликлари, ўзини-ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар, бир вақтнинг ўзида давлат стастистик ва солиқ органларида ҳисобга қўйиш, фуқаролар йиғинлари қайта ташкил этилганда ҳисобга олиш тартиблари ҳамда ҳисбга олиш муддатлари юзасидан берилган саволларига тегишли мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.