Шу кунларда юртимиз, мустақиллик тантана қилган улуғ байрамнинг 22 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турибди.
Жорий йилда ушбу байрам бутун мамлакатимиз бўйлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.
Албатта, истиқлол байрамининг бу шиор остида нишонланишида чуқур маъно ва мазмун бор. Негаки, миллатимиз, халқимизнинг тарихи беқиёс, Ўзбекистон деб аталмиш муқаддас Ватанимизнинг келажаги буюк! Шундай экан, бу муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ҳамда эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваломбор, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир.
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизни ва яқинларингизни истиқлолимизнинг қутлуғ тўйи билан самимий муборакбод этади. Барчангизга сиҳат - саломатлик, куч–қувват ва омад, хонадонларингизга файзу – барака, фаровонлик тилайди.