Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР ҲУҚУҚИ АДЛИЯ ҲИМОЯСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган таълим олувчи давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига ҳамда тариф ставкаларига 2019 йил 1 июндан бошлаб 100 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланиши белгиланган.

Бироқ, Яшнобод туман мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги 272-сон Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг педагог ходимларига қайд этилган устама тўланмасдан келинган.

Шунга кўра, юқоридаги МТМ педагог ходимларининг мурожаатларига асосан адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома кўра, Яшнобод тумани мактабгача таълим бўлими томонидан педагог ва ходимларга белгиланган тартибда ойлик иш ҳақига 100 фоиз миқдорида қўшимча устамалар 2020 йилнинг май, июнь, июль, сентябрь, октябрь ойлари учун қайта ҳисобланиб, жами 160 731 000 сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилди.

Жамиятимизда педагог ва ходимларнинг манфаатлари қонун ҳимоясида эканлиги, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда адлия органлари муросасиз кураш олиб боришни давом этади.


Яшнобод туман адлия бўлими
бош маслаҳтчиси
З.Махмудов