Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ходимлар меҳнатини қадрлаш ҳам керак


Тошкент шаҳар адлия бошқармасига фуқаро А.М.нинг маҳаллий меҳнат органида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлса-да, Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи раҳбарияти томонидан учинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати келиб тушган.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 67-моддаси талабларига кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли, ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Аниқланишича А.М. коллежда ўқитувчи сифатида 2005 йилдан фаолият олиб борган. Ходимнинг меҳнатини қадрлаш ўрнига бир ойлик ўртача иш ҳақини тўлаб бериш ҳақидаги мурожаатини ҳам эътиборсиз қолдирилган.
Адлия бошқармасининг коллежга киритган таъсир чораси фуқарога компенсация тўлови берилишига сабаб бўлди.

Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ коллеж раҳбариятининг ҳаракатларига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармасига маъмурий таклиф ҳам киритилди.

Лекин масаланинг иккинчи томони бизни ўйлантиради.Охир оқибат тўланадиган тўловларни муддатларида тўлаш мумкин-ку, бунинг учун 15 йил бир муассасада меҳнат қилган ходим овора бўлиши керакми?


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси
бошлиғининг ўринбосари
Ф.Мирзаев