Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСДА ОДИЛЛИК ПРИНЦИПИ АМАЛ ҚИЛАДИМИ?


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда принципларга бошқа кодекслардагидек алоҳида-алоҳида таъриф берилмаган бўлсада, ушбу кодексга нисбатан яқин бўлган Жиноят кодексида ҳар бир принципнинг алоҳида тушунчаси мавжуд. Унга кўра, одиллик принципи - жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Мазкур принцип Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қуйидагича бўлади: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни маъмурий ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1994 йил 22 сентябрь куни қабул қилинган ва ўшанда кўзгусимон, шунингдек тегишли давлат стандартларида белгиланган нормаларни бузган ҳолда тайёрланган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун энг кам иш ҳақининг (бугунги кунда базавий ҳисоблаш миқдори) иккидан бир қисми миқдорида, агар 1 йил давомида такроран содир этиладиган бўлса энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдоридажарима солинишига сабаб бўларди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонунига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига тегишли ўзгартириш киритилди ҳамда техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилди.
Демак, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш айбининг ижтимоий хавфлилик даражаси 25 йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (бугунги кунда 223 000) миқдорида бўла туриб, ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик
40 бараварга оширилди, яъни ушбу ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражаси бир кунда 40 бараварга ўсди.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ҳар қандай маъмурий жазонинг миқдорини белгилашда ҳамда уни қўллашда одиллик принципига амал қилиниши ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасида белгиланган санкция маъмурий ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши лозим.

Бектемир туман адлия бўлими бошлиғи
Шамсиддин Амонов