Янгиликлар
17
САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бектемир туман адлия бўлими томонидан, Бектемир туман фуқаро Н.Мнинг 2020 йил 24 ноябрдаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимининг 2019 йил 18 декабрдаги 445-сонли қарорини ҳақиқий эмас, бўлим мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топилишида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Фуқаро Н.М 1964 йил 20 сентябрь куни Хорозм вилоятида туғилган, иш фаолиятини 1985 йил 11 июнда бошлаган, 2019 йилда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимининг 2019 йил 18 декабрдаги 445-сонли қарори ва 2020 йил 2 декабрдаги 01-30-26-26401-35-377 сонли хатига асосан Н.Мнинг ишлаган даврлари учун тўланган ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилмаганлиги учун пенсия тайинлаш рад этилган.
Фуқаро Н.М нинг мурожаати юзасидан фуқаро маънфаатини кўзлаб 2020 йил 11 декабрь куни Бектемир тумани маъмурий судига ариза киритилди.
2020 йил 16 декабрь кунидаги сайёр суд мажлисида ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимининг 2019 йил 18 декабрдаги 445-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топилиб, фуқаро Н.Морозованинг йигирма йилдан ортиқ иш стажи тиклаб берилди.