Янгиликлар
17
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Юнусобод туман адлия бўлимига фуқаро З.А пенсия тайинлашда қўшилмаган йилларни иш стажига қўшишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Бўлим томонидан мурожаатни ўрганиб чиқиш натижасида туман маъмурий судига маъмурий органлар ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят ариза киритилди, туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан З.Анинг умумий иш стажига қўшиб ҳисобланмаган 6 йилдан ортиқ ойлик стажи суднинг ҳал қилув қарорига асосан тўлиқ қаноатлантириб берилди.
Фуқаро туман адлия бўлимига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Юнусобод туман адлия бўлими
катта маслаҳатчиси И.Хайруллаева