Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ҲОКИМ КУБОГИДА КEЙИНГИ БОСҚИЧ ЙЎЛЛАНМАСИ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ.




Жорий йил 18 декабрь куни, Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган  «Вилоят ҳокими Кубоги»нинг  ФУТБОЛ мусобақаси бўйича Андижон вилоят адлия бошқармаси ва Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ходимлари ўртасида навбатдаги учрашув ўтказилди.

Ушбу плай-офф босқичида ўйин қизғин курашларга бой бўлиб, ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар cериясида вилоят адлия бошқармаси жамоасининг қўли баланд келиб, улар 2:1 ҳисобида рақибларини мағлуб этди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафарги ўтказилган ўйинда вилоят адлия бошқармаси жамоаси мудофаа ишлари бошқармаси жамоасини 6:2 ҳисобида таслим этган эди.