Янгиликлар
30
ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА МУҲОКМА ЭТИЛДИ
Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 30 декабрда бўлиб ўтган 30-сессиясида адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотларида ходимларга меҳнатга ҳақ тўланиши ҳамда меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари бўйича киритилган таҳлилий маълумот муҳокама этилди.
Адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи сўров йўли билан ўрганилганида 498 та давлат ташкилотлари томонидан ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек, иш ҳақидан ушлаб қолишда меҳнат қонунчилиги талаблари қўпол равишда бузиб келинаётганлиги аниқланган.
Хусусан, қарийб 30 000 га яқин ҳолатларда меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақиндан ушлаб қолишни расмийлаштиришда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган.
Шунингдек, давлат ташкилотлари томонидан ходимларнинг меҳнат ҳақидан уларнинг ёзма розилиги олинмасдан ушлаб қолиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Жумладан, Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил давомида давлат ташкилотлари томонидан 6 405 та ҳолатда жами 7,5 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида 276 та ҳолатда жами 340,8 млн. сўм пул миқдоридаги маблағлари ходимларнинг меҳнат ҳақидан уларнинг ёзма розилиги мавжуд бўлмаган ҳолда ушлаб қолинган.
Депутатлар томонидан ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент шаҳар бўлими билан биргаликда ички меҳнат локал ҳужжатларини ҳамда жамоа шартномаларининг меҳнат қонунчилиги талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш чораларини кўриш, келгусида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ҳолати бўйича аноним сўровномалар ўтказиш ҳамда мунтазам равишда тегишли мутасадди идоралардан маълумотномаларни олиб, таҳлил қилиш орқали мониторинг юритиб бориш ишларини янада кучайтиришга қаратилган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.