Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ


ТОШКЕНТ ШАҲАР АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ
МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
15.01.2021 йил ҳолатига


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси

Вакант лавозим номи:
 Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси
Ставка: 
1
Ойлик маоши:
 Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: 
Олий ёки ўрта махсус
иқтисод-молия
Асосий вазифаси: Мансаб йўриқномасига асосан белгиланган вазифалар


Вакант лавозим номи: Молия-иқтисод бўлими кассир

Ставка: 1
Ойлик маоши: 
Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: 
Олий ёки ўрта махсус
иқтисод-молия
Асосий вазифаси: 
UzASBO дастури орқали барча шахсий рақамларнинг (бюджет, бюджетдан ташқари ва транзит ҳисоб рақамлари) ҳаракати тўғрисида банк кўчирмаларини олади ва уни ўз вақтида номенклатура бўйича тегишли папкаларга жойлаштириб боради, ойма-ой ҳар битта ҳисоб рақами бўйича бош ҳисобчига маълумот бериб боради.

Бошқарма бўйича ташкилотлар билан хизмат кўрсатиш, моддий товар бойликлари сотиб олиш ва бошқа шартномалар ғазначиликнинг тегишли бўлимларига рўйхатдан ўтказиб топширади. Рўйхатдан ўтган шартномаларни қайтариб олиб масъул ходимларга топширади.

Бошқарма аппаратида мавжуд ҳисоб рақамлар, шахсий ҳисоб рақамлар ва транзит ҳисоб рақамлари бўйича тўлов топшириқномалари тайёрлайди ва ғазначилик бошқармасига топширади.

нақд пул малбағларини белгиланган тартибга амал қилган ҳолда қабул қилиш, ҳисобга олиб бориш, тарқатиш ва сақлаш бўйича муомилаларни амалга оширади;

ходимларнинг ойлик иш хақидан пластик карточкаларга ўтказиладиган тарқатиш ведомости бўйича пул маблағларини платик карточкаларга ўз вақтида тушириб беришини амалга оширади;

банклардан тегишли ҳужжатларга асосан ходимларга иш ҳақи, моддий рағбатлантириш, мукофот, сафар харажатлари ва бошқа тўловлар учун нақд пул маблағларини олиб келади ҳамда тегишли чиқим ҳужжатларига асосан тарқатади;

кирим ва чиқим ҳужжатларига асосан касса китобини юритади ва кассадаги нақд пул қолдиғини касса китобидаги қолдиқлар билан солиштириб боради;

яроқсиз ҳолга келган купюралар рўйхатини ҳамда уларни янгисига банкдан алмаштириш бўйича зарур ҳужжатларни тузади ва алмаштиради;

касса ҳисоботини тузади;

касса китобини тоза ва тузатишларсиз юритади;

касса ҳисоботларини белгиланган тартибда ўз вақтида бўлим бошлиғига топширади;

раҳбарият ва бўлим бошлиғи - бош бухгалтернинг ёзма кўрсатмасисиз кассада бирор-бир муомалани амалга оширмайди;

касса ҳужжатлари, кассадаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар, чеклар ва бошқа номоддий активларнинг тўлалиги ва сақланишини таъминлайди;

тўлов топшириқлари бўйича рўйхат китобларини юритади, тўловга ҳужжатларини тайёрлаб, банкка топширади, банкдан ҳисоб рақам кўчирмалари ва чек асосида нақд пул маблағларини қабул қилиб олади;

кассанинг ёнғинга қарши ҳолати, сейфларни муҳрлаши, қўриқлаш  ускунасини иш ҳолатига ўтказиб кетиш ишларига масъул ҳисобланади.


Вакант лавозим номи: 2-тоифали иш юритувчи котиб

Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Ўрта махсус, ҳуқуқшунос
Асосий вазифаси: Тошкент шаҳар адлия бошқармасида иш юритиш бўйича йўриқнома асосида иш юритади;

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва тизим ходимларининг меҳнат дафтарчаларини юритади ва ҳисобини олиб боради, ходимларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва хизмат сафари гувоҳномаларини расмийлаштиради, меҳнат шартномаларини тайёрлайди, бир нусхасини ходимга берилишини таъминлайди, ҳисобини олиб боради, мансаб йўриқномалари билан ходимларни таништиради, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва тизим ходимларининг маълумотлар базасини тузади ва юритади;

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва тузилмаларига ишга қабул қилинган ходимларни ички меҳнат тартиб қоидалари билан таништиради, ижро қилинган ва назоратдан олинган барча ҳужжатларни тартиб рақамлари билан тегишли жилдларга тикиб боради;

ходимларга иш жойидан маълумотномалар берилишини таъминлайди ва ҳисобини юритади;

ҳар йил якуни бўйича барча ҳужжатлар жилдларини тикиб, рўйхатдан ўтказади;

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси таркибига кирувчи кадрларнинг шахсий ва вакансия ҳисобини юритади;

Кадрлар бўлими бошлиғининг топшириғига асосан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимларининг давоматини текширади;

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва тизим ходимларининг шахсий жилдларини юритади ва сақлайди;

Кадрлар бўлими фаолияти учун зарур бўлган канцелярия моллари, офис мебели, компьютер техникаси ҳамда бошқа моддий-техникавий воситаларга бўлган эҳтиёжларни аниқлайди ва бўлим бошлиғига тегишли таклифлар киритади;

хизмат ҳужжатларини аслига тўғрилигини солиштиради;

Кадрлар бўлими бошлиғи томонидан берилган матнларни компьютерда ёзиш ҳамда ҳужжатлардан нусха кўчириш ишларини бажаради.


Вакант лавозим номи: Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими омбор мудири

Ставка: 1
Ойлик маоши: Штатлар жадвалига мувофиқ
Малакага оид талаблар: Олий ёки ўрта махсус
фаолият йўналиши бўйича
Асосий вазифаси: товар моддий бойликларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлигига амал қилиш;

ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоидаларига риоя этилган ҳолда омборхонадаги юк ортиш-тушириш ишларининг бажарилишини таъминлаш;

омборхона жараёнларини расмийлаштириш, дастлабки кирим-чиқим ҳужжатларини топшириш қоидаларига риоя этилишини ташкил қилиш;

товар-моддий бойликларини рўйхатга олишда ва тафтишларни ўтказишда қатнашиш;

товар-моддий бойликларини сақланишини, омборхоналар, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлаш;

омбор хўжалигининг иш самарадорлигини ошириш, товар-моддий бойликларни ташиш ва сақлаш харажатларини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш;

омборхонадаги ишчиларнинг ишига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ижро интизоми, Тошкен шаҳар адлия бошқармаси Низоми, Ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқарма бошлиғи буйруқларига риоя этиш.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади, адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари Низомга ва Қонунчиликка мувофиқ берилади;

- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

- ходим таътилга чиққанда ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган Адлия органлари ва муассасаларида
HR-менежмент тизими тўғрисидаги НИЗОМ талабларига асосан адлия органлари ва муассасаларига ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йил 30 январь кунига (30.01.2021 хисобга олган ҳолда) қадар ўз шахсий варақаси (маълумотнома-объективка), диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва паспорт нусхаси, қайси лавозимга номзодлиги кўрсатилган ҳолда аризани Тошкент шаҳар адлия бошқармасига шахсан келиб ёки тoshkent@adliya.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Тақдим этиладиган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак. Танлов жараёнида берилиши мумкин бўлган тахминий саволлар рўйҳати билан Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги
http:// тoshkent.adliya.uz ҳамда “facebook” даги саҳифалари ҳамда Poytaxt_adliya телеграм канали орқали танишиш мумкин.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига, 71-207-04-64 телефон рақамига, адлия органлари томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамларга ва @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилади.

Мурожаат учун телефон рақамлар: 71-262-70-41;  71-269-14-46.