Янгиликлар
14
Кадрлар бўлими ходимларига қайси разряд асосида ҳақ тўланиши керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар” 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.
4-иловада кўрсатилган лавозимларда ишлаётган ходимларга иш ҳақи учун қандай разрядлар белгиланиши кераклигини бирма-бир кўрсатилган, яъни
1. Ташкилотнинг хўжалик ва муҳандислик-техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмати, ташкилотнинг метрологик ва бошқа хизматлари, кадрлар бўлими бошлиғи – 10-разярд;
2. Архив, кутубхона, канцелярия, устахона, хўжалик мудирлари –7-разряд;
3. Омбор мудири лавозими – 5-разряд;
4. Етакчи муҳандислар, етакчи мутахассислар, етакчи инспекторлар 9-разряд;
5. Катта муҳандислар, катта мутахассислар ва катта инспекторлар –8-разряд;
6. Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар – 7-разряд;
7. Олий маълумотли бўлмаган мутахассислар ва инспекторлар –6-разряд;
8. Барча номлардаги механик, техниклар, операторлар ва лаборантлар –6-разряд;
9. Агент, маъмур, раҳбарнинг котиби, иш юритувчи, инкассатор, ётоқхона коменданти, кассир (шу жумладан, чипта сотадиган кассир), нарядчи, табелчи, экспедиторлар – 5-разряд;
10. Рухсатнома бериш бюроси навбатчиси, ётоқхонада навбатчи, хўжалик бекаси – 3-разряд.
Чилонзор халқ таълими бўлими тасарруфида умумтаълим мактабларида, хар бир мактабда 1 штат бирликда кадрлар бўйича менежер лавозими мавжуд ва уларга 5 разряд билан иш ҳақлари тўлаб келингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан, жорий йил 29 январда Чилонзор туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлими маъмуриятига нисбатан “Қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” Тақдимнома киритилган.
Чилонзор туман адлия бўлими тақдимномасига асосан, умумтаълим мактабларда кадрлар бўйича менежерлик лавозими штат жадвалида
5 разряддан 6 разрядга кўтарилди. Шу жумладан кадрлар бўйича менежерлик лавозимининг бир ойлик иш хақиси ҳозирги кунда
940 193 сўм этиб белгиланди. Ҳозирги кунда 5 разряд билан иш ҳақи тўланаётган кадрлар хизмати ходимлари билан уларни разрядларини
6 разряддан кам бўлмаган суммага қайта-ҳисоб китоб қилиб тўлаб берилди.
2021 йил 1 январдан ҳар бир ходимга қўшиб ҳисобланаётган сумма 78 123 сўмдан бўлиб, жами сумма 2 343 690 сўмни ташкил қилади.
Чилонзор туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
Суннатилла Рахмонов