Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ходимга тўланмаган ишдан бўшаш нафақаси адлия аралашуви билан ҳал этилди.


Миробод туман адлия бўлими томонидан фуқаро Т.Фнинг Миробод туман Санитария Эпидемиология назорати маркази томонидан ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида фуқаро Т.Фга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Жумладан, фуқаро Т.Фнинг Миробод туман Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Марказида дизенфектор лавозимида фаолият юритганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштиририш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5814-сон Фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси қайта ташкил қилинган ва штат нормативлари тасдиқланган.
Мазкур Фармонда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасини тугатиш ва унинг штат бирликларини Агентликка ўтказиш ҳамда тугатилаётган давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларидаги барча маблағлар Агентлик жамғармасига тўлиқ ўтказиш белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6035-сон Фармонининг
3-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда — Санитария-эпидемиология хизмати), унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилган.
Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари — тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Шу муносабат билан, Миробод туман Давлат санитария Эпидемиология назорат маркази томонидан Т.Ф билан тузилган меҳнат шартномаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.
Шунингдек, Фармоннинг 14-бандига асосан, санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тугатилган.
Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари — тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 109-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга барча ҳисоб-китоблар билан бирга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши лозимлиги белгиланган бўлсада, фуқаро Т.Ф га ишдан бўшаш нафақаси тўланмасдан келган.
Юқоридаги ҳолат бўйича Миробод туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н.Нга ишдан бўшаш нафақасини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлар бўйича Миробод туманлараро судига ариза киритилди.
Фуқаролик ишлар бўйича Миробод туманлараро судининг 2021 йил
13 январдаги суд буйруғида қарздор Миробод туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан фуқаро Т.Ф фойдасига 1 225 859 сўм миқдорда ишдан бўшаш нафақаси ундириш белгиланган.


Миробод туман адлия бўлими
бошлиғи И.Юсупов