Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ҲИСОБОТ


Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимлари (кейинги ўринларда – Бошқарма ва бўлимлар деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомда белгиланган функция ва вазифалардан келиб чиқиб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2021 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Бошқарма ва бўлимларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 1142 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан
975 таси ҳал этилган, 785 таси қаноатлантирилган 357 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Хусусан, Бошқарма томонидан фуқаро У.Э.нинг туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда – инспекция деб юритилади) томонидан ишдан бўшатилган бўлсада, меҳнат дафтарчаси қайтарилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатини кўриб чиқишда қонунбузилиш аниқланди.
Фуқаро У.Э. 2018 йил 10 сентябрдаги 159-шт-сон буйруқ билан инспекциянинг Жисмоний шахслар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори лавозимига ишга қабул қилинган, бироқ инспекциянинг 2019 йил 1 июлдаги 68-шт-сон буйруғига мувофиқ У.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси унинг аризасига биноан Меҳнат кодексининг 97-моддаси биринчи бандига асосан бекор қилинган бўлсада, 2020 йил якунига қадар У.Э.га меҳнат дафтарчаси қайтарилмаган.
Шунга кўра, адлия бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманларо судига киритилган даъво аризага асосан суд ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро У.Э. фойдасига меҳнат дафтарчаси кечиктирилган ҳар бир кун учун жами 72 000 000 сўм ўртача иш ҳақи ундирилди.
Шунингдек, фуқаро Д.Ш.нинг туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бир йўла тўланадиган тўлов тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаро Д.Ш.нинг турмуш ўртоғи (мархум) Б.Ш. Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларнинг бирида жаррох лавозимида фаолият юритган. Тиббиёт бирлашмасининг бир қатор буйруқлари билан Б.Ш. 2020 йил 24 майдан бошлаб 14 кун, 2020 йил
10 июндан бошлаб 14 кун ва 2020 йил 16 июлдан бошлаб 14 кунлик муддатга Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги карантин полигонига
3 маротаба хизмат сафарига юборилган.
Биринчи ва иккинчи хизмат сафаридан Б.Ш. соғлом оиласи бағрига қайтган, бироқ минг афсуски охирги хизмат сафарини ўтаётган вақтида коронавирус инфекциясига қарши кураш жараёнида инфекция юқтириш натижасида 2020 йил 30 июлда Юқоричирчиқ туманидаги карантин полигонида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан бир йўла тўланадиган тўловни мархумнинг оила аъзоларига зудлик билан тўлаш чораларини кўриш бўйича тақдимнома киритилди, бироқ Д.Ш.га 100 миллион сўм тўлов тўлаб берилди.
Бошқарма томонидан Д.Ш.га қўшимча 150 миллион сўм бир йўла тўланадиган тўловни ва етказилган маънавий зарар сумасини ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза киритилди ва суд қарорига асосан қўшимча 150 000 000 сўм ва етказилган маънавий зарар суммаси тўлиқ ундирилди.
Учтепа туман адлия бўлими томонидан фуқаро Д.К.нинг ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатини куриб чиқиш натижасида бўлим томонидан киритилган даъво аризага асосан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2021 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Д.К. аввалги лавозимга тикланди ва мажбурий прогул учун 5.300.000 сўм компенсация ва етказилган 2.500.000 сўм маънавий зарар сўммаси ундирилди.
Чилонзор туман адлия бўлими томонидан фуқаро М.Ю.нинг туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсизлик нафақаси тўлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво ариза киритилди ҳамда суднинг 2021 йил 23 мартдаги хал қилув қарорига асосан, фуқаро М.Ю. фойдасига 24 572 344 минг сўм ишсизлик нафақаси ундирилди.
Шайхонтоҳур туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н.М.нинг МФЙдан ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб, ишга тиклаш ҳамда бўш юрган вақти учун компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқиш натижасида киритилган даъво аризага асосан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, Шайхонтоҳур туман МФЙ Кенгаш қарори ва туман маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2020 йил 20 майдаги 02-сон буйруғининг фуқаро Н.М.ни лавозимидан озод қилиш қисми ғайриқонуний деб топилиб, Н.М. аввалги лавозимига ишга тикланган ҳамда мажбурий прогул учун 8 286 321 сўм иш хақи ундирилган.
Олмазор туман адлия бўлими томонидан фуқаро Г.Н.нинг А.Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига бўйича нафақа 75 фоиз тўлаб берилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатини ўрганиш натижасида туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномасига кўра, фуқаро Г.Н.га қўшимча равишда 2 404 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилган.
2021 йилнинг 1 чораги давомида ўрганиш ва мониторинг қилиш йўли билан жами 385 та ташкилот ва муассасалар фаолиятида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги номатив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш аҳволи ўрганилиб, жами 10 313 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганишлар ва кўриб чиқилган мурожаатлар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Бошқарма ва бўлимлар томонидан турли давлат ташкилотларига жами 217 та тақдимнома, 2524 та огоҳнома, айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан
97 та таклиф киритилди ва ноқонуний қабул қилинган 35 та қарор бекор қилинган.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 155 нафар шахс интизомий
ва 40 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Киритилган тақдимнома асосида фуқароларга 62 888 443 сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Фуқароларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш мақсадида уларнинг манфаатини кўзлаб Бошқарма ва бўлимлар томонидан судларга жами 148 та 1 541 699 000 сўмлик даъво аризалар киритилган.

Жумладан, Бошқарма томонидан фуқаро М.Д.нинг Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси (кейинги ўринларда – клиникаси деб юритилади) томонидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га қилган мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди.
Фуқаро М.Д. 2002 йил 30 октябрдаги 97-сон буйруқ билан клиникага 1,0 ставка ҳисобчи лавозимига ишга қабул қилинган ва у билан
129-сон меҳнат шартномаси расмийлаштирилган. 2011 йил 28 июлдаги
159-сон буйруқ билан клиниканинг 1,0 ставка бош ҳисобчи вазифаси юклатилган. Шунингдек, 2020 йил 26 февралдаги 97-сон буйруқ билан М.Д. 1,0 ставка бош ҳисобчи лавозимига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил
21 декабрдаги 20-2/6819-сон кўрсатма хати асосида клиника фаолиятида ўтказилган текширишда бир қатор камчиликлар аниқланганлиги важи билан М.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 24 декабрдаги 711-сон буйруққа биноан Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-бандига асосан
2020 йил 25 декабрдан бекор қилинган.
Шунга кўра, фуқаро М.Д.нинг манфаатини кўзлаб клиниканинг 2020 йил 24 декабрдаги 711-сон буйруғини бекор қилиш, М.Д.ни аввалги лавозимга ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ўртача иш ҳақи ва етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво ариза киритилди ва суднинг жорий йил
2 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, адлия бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2020 йил 24 декабрдаги 711-сон буйруқ ноқонуний деб топилиб, бекор қилинди ва М.Д. аввалги лавозимига тикланди, мажбурий прогул учун ўртача иш ҳақи ва етказилган 10 000 000 сўм маънавий зарар суммаси ундирилди.
Бундан ташқари, халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва амалиётда мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш юзасидан жами 83 та таклифлар ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлигига юборилган.
Бошқарма ва бўлимлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида турли давлат ташкилоти ва муассасаларида ҳамда маҳаллаларда бир қатор долзарб мавзуларда жами 1806 та оғзаки (давра суҳбатлари, маърузалар) ва 1917 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ўтказилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўлими