Янгиликлар
16
"Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йил 15 апрель куни "Ўзбекистон республика волюта биржаси" АЖда "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда марузачи Юнусобод туман адлия бўлим бошлиғи Х.Муллажонов томонидан коррупция ва унинг оқибатлари, вужудга келиш тарихи, бугунги халқаро жамоатчиликнинг коррупцияга қарши фаолияти ва Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш, халқ манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маърузалар ўқилди.
Шунингдек, иштирокчиларга коррупция бўйича тайёрланган слайд, видеороликлар намойиш этилди.
Тадбир якунида очиқ савол-жавоблар ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан ушбу иллатнинг олдини олиш ва қарши курашишга қаратилган таклиф ва фикрлари тингланди.