Янгиликлар
04
Тошкент шаҳар адлия бошқармасида янги тайинлов
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Хожибоев Ўткирбек Пазлидинович Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ў. Хожибоев 1986 йилда Андижон вилояти Балиқчи тумани туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2012 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Ў.Хожибоев 2017 йилдан бошлаб Адлия вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси жамоаси Ў. Хожибоевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.