Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 203-60-03

Elektron manzil
toshkent@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Солиқчилар яна ТРЕНТда



Шу кунларда солиқ органлари тадбиркорларни текшириш таклифи билан чиқиб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва барчанинг эътиборида бўлиб турибди.
Бу солиқ ходимларига тадбиркорларни қўллаш ва имкониятлар яратиш эмас, балки улардан қандай бўлмасин максимал чораларни қўллаган ҳолда солиқ ундириш бўйича топшириқлар берилган кўринади. “ЭЭЭ баракатопкурлар қонунга ҳам амал қилинглар, ахир шуларни тўлаган солиғидан ойлик олиб юрибсан, пандемиядан сўнг барчага қийин бўлаётганлигини ҳамма билиб турган бўлса, қўлингдан келса қонуний ёрдам қилмайсиларми” дейдиган одам йўқ.

Қўйлиқ деҳқон бозорида фаолият юритувчи “Фазлиддин ота” хусусий корхонаси 2019 йилда 1 млрд. сўмдан бироз ортиқроқ совдо-сотиқ қилганлиги ва бу билан қўшимча қиймат солиғи тўловчи бўлганлиги ва 2020 йилда эса савдолар 460 млн. сўмга тушиб кетганлиги сабабли қўшимча қиймат солиғидан озод қилиб, айланма солиқ турига ўтказиш бўйича Бектемир тумани Давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилганда, ушбу мурожаат муаллифига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига мурожаат қиласиз, деб жавоб берилган, бошқарма эса туманга мурожаат қиласиз деб жавоб берган. Хуллас, “отанга бор онанга бор” қабилида иш кўрилган, тадбиркор сарсон, ҳафсаласи пир бўлган, табдиркор нима қилишни билмай бошни чангаллаганча ачиниш ҳиссини бошдан кечирган бўлса ажабмас.

Шундан сўнг, чиқмаган жондан умид деб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бири Бектемир тумани адлия бўлими мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Солиқ кодекснинг 462-моддасида солиқ тўловчи айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини хабардор қилиниши белгилаб ўтилган. Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 майдаги 3232-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандида эса йил тугаганидан кейин беш кун ичида, солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим эташи белгиланган.

Солиқ кодексининг 13-моддасида солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи келтирилган бўлиб, унга кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши белгиланган.
Ушбу ҳолат тадбикорга тушунтирилгач, ҳайрият тушунадиганлар ҳам бор эканку, деган маънода ҳаётга бўлган иношчи янада ортган бўлса керак, нима ҳис туйғулар ўтгани бизга қоронғу, шу аниқки ўзига бўлган дадиллик ва давлат органларига бўлган ишончни гап сўзларидан билиб олиш қийин эмас эди.
Адлия бўлими томонидан ҳолат батафсил ўлганилиб, туман солиқ идораси томонидан қонунбузилиш ҳолати аниқланди ва ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилди.
Тақдимнома нитижасига кўра тадбиркордан 30 млн. сўм атрофида ортиқча солиққа тортилиши олди олинди ва айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси тайинланиши таъминланди.

Хурматли тадбиркорлар! ҳуқуқингиз бузилса ҳеч иккиланмасдан адлия органларига мурожаат қилаверинг, ишонаверинг доим қонун ҳимоясидасиз.


Бектемир туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси,
2-даражали юрист М.Абдимуродов