Янгиликлар
30
Адлия яна бир ғайриқонуний ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклади!
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман адлия бўлими томонидан фуқаро Н.Мнинг Шайхонтоҳур туманидаги МФЙдан ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб, ишга тиклаш ҳамда бўш юрган вақти учун компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати кўриб чиқилди.
Тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, фуқаро Н.М Шайхонтоҳур туман МФЙ Кенгашининг қарорига асосан иш берувчининг ташаббусига кўра, лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, мазкур қарорга асосан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фуқаро Н.М.ни лавозимидан озод этиш ҳақида 2020 йил 20 майдаги 02-сон буйруғи қабул қилинган.
Ваҳоланки, Гулобод МФЙ Кенгашининг 2020 йил 27 майдаги йиғилиш баёнида Н.М.ни ишдан бўшатишга асос қилиб кўрсатилган важлар меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси талабларига асосан бўшатишга асос бўлолмайди.
Шунингдек, МФЙ Кенгашининг 2020 йил 27 майдаги йиғилиш баёнида Н.М.ни ваколат муддати тугаганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, фуқаро Н.М. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат Кодексининг бир қанча моддалари талабларига риоя қилинмаган.
Шунга кўра, адлия бўлими томонидан фуқаро Н.М манфаатида ишга тиклаш ҳамда мажбурий бўш юрган вақти учун копменсация ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига киритилган даъво аризага асосан суднинг ҳал қилув қарорига кўра, МФЙ Кенгаш қарори ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг2020 йил 20 майдаги 02-сон буйруғининг фуқаро Н.М.ни лавозимидан озод қилиш қисми ғайриқонуний деб топилиб, Н.М. аввалги лавозимига тикланди ҳамда мажбурий прогул ҳисобидан 8 286 321 сўм иш хақи ундирилди.
Шайхонтоҳур туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси
Нуруллаев Азимбой.